Поиск
RUUZ

Туризм

"HUMO Air" томонидан бекор қилинган рейслар авиачипталари учун тўланган 1,5 млрд сўм маблағ истеъмолчиларга қайтарилмаган

Рақобат қўмитаси мурожаатлар юзасидан расмий муносабат билдирди.

136views0replies
0

Uzbekistan Airpots

 Ижтимоий тармоқларда "HUMO Air” авиакомпанияси томонидан пуллар мижозларга  қайтарилмаётганлиги мазмунидаги хабарлар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ушбу ҳолат юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўрганиш ишларини олиб борди.
Ўрганиш давомида "HUMO Air” МЧЖ томонидан 2024 йилда 284 та авиа рейслар бекор қилингани ва  авиачипта харид қилган йўловчилар пулларини қайтариб ололмаётганликлари маълум бўлган.
Натижада авиакомпания томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 19 ва 21-моддалари талаблари бузилганлиги аниқланган.
Қўмита олиб борган ўрганишлар натижасида "HUMO Air” МЧЖга  бугунги кунгача  истеъмолчилардан келиб тушган 3000 нафар мурожаатлар улардан 2000 нафар йўловчининг мурожаати қаноатлантирилган. Бундан ташқари авиачипта учун тўлаган 1 млрд 500 млн сўм маблағ истеъмолчиларга қайтарилиши таъминланган.
"Шунингдек, 6 нафар истеъмолчининг талабига кўра, авиакомпания ўз ҳисобидан бошқа авиакомпаниядан 7 млн 498 минг 758 сўмга чипталарни харид қилиб топширди. 
Авиакомпания томонидан парвози амалга ошмаган қолган йўловчиларга ҳам пулни қайтариш чоралари кўрилмоқда”,- дейилади хабарда.
136views0replies
0

Комментарии