Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасининг икки нафар офицер ходими қўлга олинди. Бу ҳақда ички ишлар вазири матбуот котиби хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 март куни ушбу икки ходим гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига аралашгани аниқланиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган тезкор тадбир давомида жиноят устида ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 25-моддаси, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.