Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда солиқ ходимлари ва бозорчи аёллар ўртасида жанжал содир бўлди — видео

Видео ижтимоий тармоқда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Аёлларга нисбатан маъмурий тартибда чора кўрилди.

587views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Сурхондарё вилоятида бозорда савдо қилаётган икки аёл ва солиқ бошқармаси ходимлари ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди. 
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 март куни Узун тумани солиқ инспекцияси ходимлари томонидан туманнинг "Баҳористон" маҳалласи ҳудудида савдо қилиш учун белгиланмаган жойларда ноқонуний фаолиятнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар белгиланган тартибларга асосан ўтказилган.
Тадбир давомида мутасаддилар томонидан кўп маротаба огоҳлантиришларга қарамай, қонунга зид ҳамда антисанитария ҳолатида савдо фаолиятини давом эттириб келаётган фуқаролар Ш.Т. ҳамда С.Т. солиқ инспекцияси ходими Ф.Эргашевнинг ноқонуний савдо фаолиятини расмийлаштириш талабига қаршилик кўрсатиб, жанжал кўтаришган ва давлат хизматчисини обрўсизлантиришга ҳаракат қилишган.
Ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Узун тумани судининг қарорига асосан Ш.Т. ҳамда С.Т.га нисбатан маъмурий тартибда чора кўрилганлиги маълум бўлди.
Бундан ташқари, Сурхондарё вилояти солиқ ходимлари орасида йиғилиш ўтказилиб, ҳар бир ходим давлат хизматчисининг Ички меҳнат тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилиши юзасидан огоҳлантирилди.
587views0replies
0

Комментарии