Ўзбекистон ТИВ вазири Бахтиёр Саидов Гананинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Элчиси Эрик Овусу Боатенг билан учрашди ва унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
"Биз Гананинг мамлакатимизни халқаро институтлар доирасида доимий қўллаб-қувватлаб келаётганини юксак қадрлаймиз. Икки томонлама муносабатларимизни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини ва алоқаларимизга янги динамика бахш этиш зарурлигини таъкидладик. Ўзбекистонга хуш келибсиз", - деди Саидов янги элчи билан учрашувда.