Поиск
RUUZ

Реклама

Ўзбекистонда Осиё от спорти федерациясининг Бош ассамблеяси бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида 5-8 март кунлари Осиё от спорти федерациясининг (AEF) Бош ассамблеяси бўлиб ўтди.

304views0replies
0

AEF 1978 йилда ташкил этилган ва Осиё қитъасининг 35 давлатини бирлаштиради. AEF штаб-квартираси Қатар пойтахти Доха шаҳрида жойлашган бўлиб, AEF президенти Ҳамад Абдулраҳмон Ал Аттия ҳисобланади.
AEF Бош ассамблеялари ҳар йили февраль ойининг охири ва март ойининг бошларида ўтказилади. Ушбу ассамблеяда AEF қўмиталари ҳисоботлари тингланди ва ҳудудий гуруҳлар раҳбарлари сайлови бўлиб ўтди. Бундан ташқари, пойтахтнинг Universal Horses Stable клубида Осиё от спорти федерацияси президенти кубоги учун сакраш бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, ўтган йилнинг октябрь ойида Хитойда бўлиб ўтган навбатдан ташқари Бош ассамблеяда Ўзбекистон вакили, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев AEF вице-президенти этиб сайланган эди.
Бу воқеа аҳамиятлидир ва Ўзбекистоннинг Осиёда от спортини ривожлантиришдаги фаол ўрни ва бу борадаги ютуқлари эътироф этилишини кўрсатади.
Реклама ҳуқуқи асосида
304views0replies
0

Комментарии