Поиск
RUUZ

Назначения

Тошкентнинг Бектемир туманига янги ҳоким тайинланди

Маҳаллада ҳоким ёрдамчиси туманга ҳоким бўлди.

649views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида Халқ депутатлари Бектемир тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Бектемир туманига ҳоким тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. 
Сессияда ҳозиргача Чилонзор тумани “Гавхар” маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган Нурилла Абдурахманов Бектемир тумани ҳокимлигига тасдиқланди.
Нурилла Абдурахманов 1981 йилда Тошкент вилоятида туғилган, маълумоти олий. Шу кунга қадар Миробод, Чилонзор ва Яккасарой туман ҳокимликларида қатор масъул вазифаларда фаолият юритиб келган.
649views0replies
0

Комментарии