Поиск
RUUZ

Общество

Диний қўмита шубҳали диний мазмундаги аудио, видеоларни тарқатмасликни сўрамоқда

Қўмитага кўра, Рамазон ойи табриги каби материалларда террористик ташкилотлар ҳамда ақидапараст шахсларнинг ғоялари ёғдирилган бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

4views0replies
0

Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон фуқароларидан диншунослик экспертизасидан ижобий хулоса олинмаган ҳамда шубҳали диний мазмундаги аудио, видео ва бошқа турдаги медиа маҳсулотларни интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларидан юклаб олмаслик ва тарқатмасликни сўрамоқда
"Ижтимоий тармоқлар орқали бир-бирларига Рамазон ойи табриги, мазкур ойда қилинадиган амаллар, рўзага оид турли фатволар ҳамда бошқа шу каби диний мазмундаги материалларни тарқатиш, шунингдек, интернет тармоғига юклаш ҳолатлари табиий равишда ортади.
Ўтган йиллар давомида олиб борилган мониторинг натижалари, фуқароларимиздаги бу иштиёқдан турли экстремистик, террористик ташкилотлар ҳамда ақидапараст шахслар доим ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланиб, аҳоли орасида ўзларига тегишли бўлган контентларни кенг тарқатишга ҳаракат қилишини кўрсатмоқда", - дейилади хабарда.
Вазирлар Маҳкамасининг “Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарорига кўра, ҳар қандай диний мазмундаги материаллар диншунослик экспертизаси ўтказилиши ва экспертизанинг ижобий хулосаси асосида уларни Ўзбекистон ҳудудида тайёрланиши, олиб кирилиши ва тарқатилиши мумкин.
4views0replies
0

Комментарии