Поиск
RUUZ

Общество

Дарсга қатнашмаган ўқувчиларнинг 4 минг нафар ота-онаси жавобгарликка тортилди, яна 124 минг нафари огоҳлантирилди

Миллий гвардия мактабга давоматни назорат қилиш ва узрсиз қатнашмаган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан чора кўриш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берди.

186views0replies
0

Миллий гвардия

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлигида жорий йилнинг 6-8 февраль кунлари дастлабки ўрганиш ишлари натижасида дарсларга сабабсиз 188 000 ўқувчи келмаганлиги аниқланди. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.
Ҳозирда жойларда амалга оширилаётган янги тизимдаги, мактаблардаги инспектор-психологлар ва маҳалла еттилиги ҳамкорлигидаги ишлар ўз самарасини бермоқда. Вилоятлар бўйлаб олиб борилаётган манзилли ишлар доирасида туман ва маҳаллалар кесимида ҳар бир мактабда дарсга келмаган 146 277 ўқувчидан 96 708 нафари (1,5%) касал ва жавоб сўраганлар, 49 569 нафари (0,8%) дарсга сабабсиз келмаганларни ташкил қилади.
Шунингдек, касаллик баҳонаси билан дарсга қатнашмаслик ҳолатлари ҳам ўрганилмоқда. Ўтган ҳафтада Қашқадарё вилоятида касал деб белгиланган ўқувчиларнинг уйларига бориб ўрганилганда, 50 та ҳолатда касал эмаслиги, аксинча сабабсиз дарсга келмаганлиги аниқланган. Ўқувчиларнинг барчаси дарсларга қайтарилиб, ота-оналарига маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилди.
Таълим-тарбия борасидаги мажбуриятларни бажармаган 124 минг нафар ота-оналар расмий огоҳлантирилди, тўрт мингга яқинига МЖтКнинг 47-моддасига кўра маъмурий чора кўрилди.
Сабабсиз дарсга келмай юрган ўқувчиларни мактабга қайтариш бўйича 104 минг нафардан ортиқ ота-оналар билан жойларда учрашувлар ўтказилди.
Жорий йилнинг 6 февраль кунидан 7 март кунига қадар Янги тизимда амалга оширилган ишлар натижасида, 1 млн 769 минг нафар ўқувчи мактабларга қайтарилди. Ҳозирда республика бўйича давомат 97,7 фоизга етди.
Сўнги ҳафтани ўзида республика бўйича 6 та турли ҳолатларда мактабларга бегоналар киришининг олди олинди.
Барча ҳолатлар бўйича айбдор шахсларга қонунчиликда белгиланган жиноий ва маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиши таъминланди.
186views0replies
0

Комментарии