• 12 715 сум
    -45.08
  • 14 730 сум
    25.61
  • 162 сум
    1.67
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 715 сум
    -45.08
  • 14 730 сум
    25.61
  • 162 сум
    1.67
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 9 марта 2024

Фарзанд туғилганда бериладиган "суюнчи" пулини бериш чекланмоқда

Бола туғилганида бир марталик нафақа (“суюнчи”) пулини бериш тартиби ўзгартирилди.

858
0
UzNews.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:

— биринчи фарзанди учун – барча аёлларга;

— иккинчи фарзанди учун – фарзанд туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.

Қолган барча ҳолатларда нафақа тўланмайди.

Нафақани олиш учун аризани давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали бериш мумкин.

Шунингдек, боланинг отаси ёки онаси шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатган ҳолда боланинг туғилганидан бошлаб, 1 ой муддат ичида бир марталик нафақа пулини олиш учун АТ "Халқ банки"нинг исталган филиалига мурожаат қилади.

858
0