Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонада Cobalt ҳайдовчиси уриб юборган 5 пиёданинг яна 2 нафари шифохонада вафот этди

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига нисбатан "Қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

418views0replies
0

UzNews.uz

Фарғона вилояти Данғара туманида Cobalt йўл четида кетаётган беш кишини уриб юборгани, бунинг оқибатида икки нафар фуқаро оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Аниқланишича, жорий йил 20 февраль куни фуқаро Ш.В. Cobalt автомашинасида "Қўқон-Мулкобод-Гулбоғ Пунган” автомобиль йўлининг Данғара туманидан ўтган қисмида бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг четида ҳаракатланиб кетаётган 5 нафар пиёдаларни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган ва ҳодиса жойидан яширинган. Ушбу ЙТҲ натижасида фуқаролар Ў.И. ва К.И.лар ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Д.И., Ў.Ё. ҳамда Ш.Ж.лар турли даражада тан жароҳат олишиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ЙТҲда тан жароҳати олган Д.И. ва Ў.Ё.лар тиббий ёрдамга қарамасдан олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖК нинг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ЙТҲ содир этган Ш.В.га нисбатан "Қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.  Ҳозирда, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқа.
418views0replies
0

Комментарии