Болалар омбудсмани сўрови асосида Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди.
Текширув давомида фоҳишаликка мажбур қилган аёл Г.Н. ушланиб, унга нисбатан ЖКнинг 131-моддаси 4-қисмига асосан, жиноят иши қўзғатилган.
Самарқандлик қиз яқинлари билан келишмовчиликлар сабаб уйдан чиқиб кетиб, таниши орқали Қашқадарёдаги хонадонга борган.
Болалар омбудсмани котибиятига "Истиқболли авлод" ННТ орқали Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи 2008 йилда туғилган қиз А.Д. дан мурожаат келиб тушган.
Қизнинг маълум қилишича, у уйидаги тазйиқ ва яқинлари уни тушунмаслиги туфайли уйдан чиқиб кетган. Сўнг бир таниши уни Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги қандайдир хонадонга олиб борган. Натижада ушбу хонадон эгаси бўлган аёл эса уни фоҳишаликка мажбур қилган. Бироқ қиз муайян вақтдан кейин у ердан қочиб кета олган ва кўмак сўраган.
Болалар омбудсмани сўрови асосида Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди.
Текширув давомида фоҳишаликка мажбур қилган аёл Г.Н. ушланиб, унга нисбатан ЖКнинг 131-моддаси 4-қисмига асосан, жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки тергов олиб борилмоқда.
“Болалар омбудсмани ушбу ҳолат бўйича боланинг манфаатлари нуқтаи назаридан ўз кузатувини давом эттиради”, - дейилади хабарда.