• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 28 февраля 2024

Тошкент шаҳри ва вилоятларга ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи 8 та автоматик станциялар келтирилди

Автомат станциялар Андижон, Наманган, Навоий, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва пойтахтда ўрнатилади.

188
0
eco.gov.uz

Андижон, Наманган, Навоий, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрига 8 та автоматик ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи станциялар келтирилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Автомат станцияларни етказиб бериш ва ишга тушириш “Замин” жамғармаси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг “Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш” қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Қайд этилишича, конфигурация ва синовдан ўтказилгандан сўнг ускуналар ягона маълумотлар базасига уланади. Гидрометеорология хизмати агентлигининг ҳудудий ходимлари махсус тайёргарликдан ўтади.

Станциялардан олинган маълумотлар monitoring.meteo.uz/uz миллий платформасига юборилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг апрел ойида Жиззах ва Гулистон шаҳарларида дастлабки иккита автоматлаштирилган станция тест режимида ишга туширилган эди.

188
0