• 12 607 сум
    49.17
  • 14 849 сум
    40.34
  • 160 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 607 сум
    49.17
  • 14 849 сум
    40.34
  • 160 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 28 февраля 2024

Тошкентда аёл ҳайдовчилар автобус бошқаришни бошлади

Ҳозирда уларга устоз ҳайдовчи томонидан автобусни бошқариш ва йўналиш ҳаракати бўйича тушунчалар берилмоқда.

28 февраля 2024
460
0
Видеодан кадр

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ "C" ёки "D" тоифаларига оид автотранспорт воситаларини бошқариш учун аёлларга2,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларини ёки йўловчиларнинг сони 14 кишидан ортиқ бўлган автобусларни бошқаришга рухсат этилиши белгилангани ҳақида хабар берган эдик. 

"Тошшаҳартранс" АЖ Матбуот хизматининг хабар беришича, транспорт соҳасида гендер тенгликни таъминлаш мақсадида, аёлларга ҳам катта сиғимли автобусларни (электробус) бошқаришга рухсат этилди.

Автобусни бошқариш истагини билдирган аёл номзодлардан Наргиз Гадаева ва Саодат Шерматовага амалиёт дарслари белгиланган бўлиб, уларга устоз ҳайдовчи томонидан автобусни бошқариш ва йўналиш ҳаракати бўйича батафсил тушунчалар берилмоқда.

28 февраля 2024
460
0