• 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 13 феврал 2024

Энди аёллар ҳам йўловчи автобусларини бошқариши мумкин бўлади

Ҳукуматнинг аёлларга юк автомобиллари ва автобусларни бошқариш бўйича чеклови олиб ташланди.

317
0
UzNews.uz

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ ҳукуматнинг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорининг 2-иловаси 27-банди ҳамда 3-иловаси 5-банди ўз кучини йўқотди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.

Мазкур бандда "C" ёки "D" тоифаларига оид автотранспорт воситаларини бошқариш учун аёлларга юк автомобилларини ёки автобусларни бошқариш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан белгиланган муайян чеклашлар асосида рухсат этилиши белгиланганди.

Эндиликда аёлларга қуйидаги йўналишлар бўйича меҳнат фаолиятини олиб бориш учун ҳуқуқий асос яратилди:

— юк кўтариши 2,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларини бошқариш;

— йўловчиларнинг сони 14 кишидан ортиқ бўлган автобусларни бошқариш.

Эски нормаларнинг бекор қилиниши билан аёлларга қўшимча касб ва соҳаларда меҳнат фаолиятини олиб бориши учун ҳуқуқий асос мустаҳкамланди. Шунингдек, транспорт соҳасида гендер тенгликни таъминлаш ва катта сиғимли автобусларни (электробус) бошқаришга аёлларни жалб этиш имконияти яратилди.

317
0