Поиск
RUUZ

Общество

Январь ойида автомобиллар импорти 4,5 баробар ошди

Ўзбекистонга автомобилларнинг деярли 80 фоизи Хитойдан олиб келинган.

75views0replies
0

UzNews.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь ойида хориждан қиймати 222,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 10 237 дона енгил автомобил импорт қилган.
Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь ойида энг кўп енгил автомобил импорт қилинган давлатлар:
— Хитой – 7 571 дона;
— Корея – 2 373 дона;
— АҚШ – 219 дона;
— Бошқа давлатлар – 74 дона.
Шунингдек, мазкур вақт ичида хориждан қиймати 44,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1 594 дона электромобил импорт қилинган.
Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь ойида энг кўп 1577 та электромобилларни Хитойдан импорт қилган. БААдан 8 дона ва бошқа давлатлар 9 дона электромобил харид қилинган.
Маълумот учун, электромобил импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,5 бараварга (389 дона, 13 млн долларга) ошган.
75views0replies
0

Комментарии