• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 18 января 2021

Президент ҳужжатлари ижроси бўйича янги тизим жорий қилинади

Шунингдек, президент ҳужжатлари ижроси юзасидан мурожаат қилиш имконини берадиган мобил илова ишга туширилади.

1213
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда ҳужжатларни ижросининг амалдаги ҳолати таҳлили ва илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, самарали ижро тизимини йўлга қўйиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.   

Қайд этилишича, сўнгги 4 йилда 2 мингга яқин фармон ва қарорлар қабул қилинган. Лекин ҳудуд ва ташкилотларда уларнинг бажарилиши қониқарли эмас.

Йиғилишда коронавирус пандемияси, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қатор йўналишларда муаммолар борлигини кўрсатгани, олий таълим, транспорт, сув хўжалиги, давлат мулкини бошқариш соҳаларидаги ислоҳотлар кутилган натижани бермагани таъкидланди. 

Шу муносабат билан 4 босқичли самарали ижро тизимини ташкил этиш чоралари муҳокама қилинди. Булар ижрони лойиҳа босқичида режалаштириш, ижрони ташкил этиш ва кўмаклашиш, ижрони баҳолаш, ижрони назорат қилишдир. 

1213
0