Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент метроси учун 3 та янги поезд олиб келинди

Ушбу ҳаракат таркиблари 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади.

141views0replies
0

"Тошкент метрополитени" ДУК

Куни кеча Тошкент шаҳрига тўрт вагонли янги 3 та замонавий метро ҳаракат таркиблари олиб келинди, дея хабар бермоқда "Тошкент метрополитени" ДУК Матбуот хизмати. 
Қайд этилишича, ушбу ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан, 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади.
Йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида, янги ҳаракат таркиблари асосан, "Юнусобод" ва "Ер усти ҳалқа йўли йўналишлари"да ҳаракатга чиқарилади.
Шунингдек, таъкидлаш лозимки, 202 -йил май ойига сўнгига қадар босқичма босқич равишда яна 8 та метро поезди олиб келиниши режалаштирилган. Бу режавий ишлар натижасида, метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган.
141views0replies
0

Комментарии