Россиянинг Санкт-Петербург шимолидаги Парголово қишлоғида ўзбекистонлик такси ҳайдовчисига номаълум шахс қурол билан ҳужум қилганидан кейин орадан икки кун ўтиб ўзига келмай касалхонада вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган комплекс тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноят ҳолатлари аниқланиб, унга алоқадор шахслар ҳам қўлга олинди. Бу ҳақда Россия ИИВнинг Санкт-Петербургдаги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Aниқланишича, Toyota Camry эгаси 58 ёшли адвокат бўлиб, у касби туфайли 51 ёшли тадбиркор билан жанжаллашиб қолган. Буюртмачи ўзининг эски таниши бўлган, аввал босқинчилик учун судланган 50 ёшли эркакка мурожаат қилиб, унга рақибини 5 миллион рубл эвазига йўқ қилишни таклиф қилган.
Бироқ, қотиллик содир этишда гумонланувчи "буюртма"ни бажариш жараёнида адвокатни шахсий ҳайдовчиси билан адаштириб юборган.
"Жорий йил 22 февраль куни ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноят қидируви тезкор ходимлари томонидан гумон қилинаётган "буюртмачи" ва жиноят содир этган шахс ушланиб, процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун тергов органларига топширилди", - дейилади хабарда.