• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 22 февраля 2024

Тошкент вилоятида "майнинг ферма" ташкил қилган шахс ушланди

Мазкур шахс яширин йўл билан электр тармоғига уланиб, давлатга 3 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган.

312
0
t.me/Energoinspeksiya

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор назорат тадбирида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди, дея хабар бермоқда Ўзэнергоинспекция Матбуот хизмати.

Тошкент туманида истиқомат қилувчи фуқаро С.Р. ўз хонадонининг ертўласида майнинг қурилмаларни ҳисоблагичдан ташқари яширин йўл билан электр тармоғига улаб, ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳолат бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонаси томонидан 3 млрд 2 млн сўм миқдоридаги ҳисобга олинмаган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

312
0