Поиск
RUUZ

Общество

ОКМК том қулаши оқибатида жабрланган ишчиларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди

Жабрланганларнинг олти нафари операция қилинди, яна 17 нафари шифохонада даволанмоқда.

226views0replies
0

ОКМК

Кеча, 20 феврал куни Тошкент вилоятидаги Саноат зонаси ҳудудида том қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлгани ва 29 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олгани ҳақида хабар берган эдик. "Олмалиқ КМК" АЖ Матбуот хизмати ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, тўрт нафар жабрланганларга Оҳангарон тумани шошилинч тиббий марказида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилиб, тез ёрдам кўрсатилди ва аҳволлари яхши бўлгани учун шифохонадан жавоб берилди.
23 нафар жабрланганларга Олмалиқ шаҳар шошилинч тиббий марказида тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари ташкил этилди.
Республика Ихтисослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари ёрдамида жабрланганларнинг 6 нафарида жарроҳлик операцияси муваффақиятли ўтказилди. Бугунги кунда 6 нафар жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморлар шифохонада муолажаларни давом эттирмоқда.
Шунингдек, қолган 17 нафар жабрланувчиларга Олмалиқ шаҳар шошилинч тиббий марказда тиббий ёрдам кўрсатиляпти, аҳволлари ўрта ва енгил ҳолатда.
226views0replies
0

Комментарии