Поиск
RUUZ

Общество

Аброр Мухтор Алий озодликка чиқарилди

13 сутка маъмурий қамоқ жазосидан кейин Аброржон Абдуазимов озод этилди.

542views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 8 февраль куни Аброр Мухтор Алий номи билан танилган диний блогер Аброржон Абдуазимов 15 суткага қамалгани ҳақида хабар берган эдик. Олий суд Матбуот хизматининг UzNews.uz'га хабар беришича Аброр Мухтор Алий озодликка чиқарилди.
"Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг жорий йил 20 февралдаги қарорига мувофиқ Аброржон Абдуазимовга нисбатан жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2024 йил 6 февралдаги қарори билан тайинланган маъмурий қамоқ жазоси муддати ўзгартирилиб, озодликка чиқарилди", - дейилади хабарда.
542views0replies
0

Комментарии