ЎзА берган маълумотга кўра, 2023 йилнинг май ойида фуқаро Қ.М. Янгиобод тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси ўринбосари Қ.Р. билан тил бириктириб, “Ангрен Машал Сервис” МЧЖ раҳбарига У.Т. шамол электр станциялари қуриш учун 200 гектар ер майдонини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 200 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Қ.М. келишилган сумманинг ярми, яъни 100 минг АҚШ долларини ресторанларнинг бирида олган вақтида ДХХ томонидан ушланади. Шунингдек, тадбир давом этказилиб, ҳоким ўринбосари ҳам қўлга олинади.
ЖИБ Янгиобод туман суди мазкур жиноят ишини кўриб чиқиб, Қ.М.га БҲМнинг 400 баравари — 132 млн сўм миқдорида жарима ва 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиши жазоси, собиқ ҳоким ўринбосари Қ.Р.га эса 3 йил муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда БҲМнинг 400 баравари — 132 млн сўм миқдорида жарима ва 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.