Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия маслаҳатчиси Улуғбек Аслонович Хамдамов Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Улуғбек Хамдамов тайинловга қадар Фарғона вилояти Қўқон шаҳар прокурори лавозимида ишлаган.