Айрим озиқ-овқат ва ичимликларни сотишга чекловлар жорий этиш 2030 йилгача озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш стратегиясида кўзда тутилган. Ҳужжат президентнинг 16 февралдаги қарори билан тасдиқланган.
Масъул ташкилот ва идораларга 2024 йил сўнггига қадар мактабгача таълим, умумий таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида юқори газланган, рангли, ширин ва энергетик ичимликлар истеъмолига чекловлар киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.
Шунингдек, чекловлар юқори даражада тузланган қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларига ва бошқаларга ҳам тегишли.