Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда икки эркак жанжаллашиши ўлим билан якунланди

Ўз танишини пичоқлаб ўлдирган эркак 10 йил 1 ойга қамалди.

2735views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида икки йигитнинг келишмовчилиги ўлим билан якунланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, 1996 йилда судланувчи ва 1989 йилда туғилган марҳум аввалдан бир-бири билан таниш бўлган. Мазкур жанжалга икки йигитнинг ўртасида келиб чиққан оғзаки тортишув сабаб бўлган. Судланувчи келишмовчилик сабаб ўз танишига ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказган.
Суд ҳужжатларига кўра, жабрланувчи йўлдан ўтиб кетаётган ҳайдовчини тўхтатиб, ундан шифохонага олиб боришни илтимос қилган. Жабрланувчи шифохонага олиб кетилаётган вақтда йўлда вафот этган.
"Афсусдаман, она кўзингизни ёш билан тўлдирганим учун, мен сабабли кўзингиздан ёш оқаётгани учун кечиринг", - деди судланувчи суд мажлисида.
Суд ҳукмига кўра судланувчига ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан жиноятлар мажмуи тариқасида узил-кесил ўташлик учун 10 йил 1 ой муддатга озодлик маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
2735views0replies
0

Комментарии