Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда мактаб ўқитувчиси ўқувчини уриб, бошига жароҳат етказди

Ўқувчи касалхонага тушиб қолган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

218views0replies
0

Видеодан кадр

Болалар омбудсмани хабарига кўра, 15 февраль куни Болалар омбудсмани котибиятига ижтимоий тармоқ орқали мактаб ўқувчиси ўз ўқитувчиси томонидан калтакланиб, шифохонада ётганлиги акс етган видео келиб тушган.
Aниқланишича, жорий йил 11 февраль куни Тошкент вилояти Чиноз туманидаги 1-мактаб ўқитувчиси A.С. 7-синф ўқувчиси, 2010 йилда туғилган М.С.нинг бошини деворга бир неча бор қаттиқ уриб, унга жароҳат етказган.
Бунинг натижасида бола бош қисми соҳасидаги жароҳатлар билан шифохонага жойлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 109-моддаси 2-қисмига (қасддан баданга йенгил шикаст етказиш) асосан жиноят иши қўзғатилган. 
Ҳозирда дастлабки тергов олиб борилмоқда. 
“Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди. Воқеа юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади”, - дейилади хабарда.
218views0replies
0

Комментарии