Андижон вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Абдуллаева Гулнора Маъруфжановна бошқа лавозимга ўтаётганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Маълумот ўрнида, Гулнорахон Абдуллаева вилоят ҳокими ўринбосари бўлишидан аввал Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.