Бугун, Тошкент шаҳар Миробод туманида Zeekr автомашинаси иштирокида аянчли ЙТҲ акс этган видео ижтимоий тармоқларга сидирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 8 февраль куни тахминан соат 15:45 атрофида Миробод тумани Нукус - Миробод кўчалари кесишган чорраҳасида KIA, Mаtiz ва Zeekr автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида КIA, Matiz, ҳайдовчилари ва Zeekr автомашинасининг ҳайдовчиси ҳамда йўловчиси шифохонага олиб борилган.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.