Поиск
RUUZ

Спорт

Оғир атлетика бўйичи Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчи олтин медални қўлга киритди

Сарварбек Зафаржонов даст кўтаришда 167 кгни бўйсундириб олтин медални қўлга киритди.

51views0replies
0

МОҚ

Айни кунларда Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Эркаклар ўртасида -89 кг вазн тоифасида баҳслар ўз ниҳоясига етди. Унда иштирок этган ўзбекистонлик Сарварбек Зафаржонов олтин ва кумуш медалларга эга чиқди.
Сарварбек Зафаржонов даст кўтаришда 167 кгни бўйсундириб олтин медални, силтаб кўтаришда 195 кг, икки кураш натижасига кўра 362 кгни забт этган ҳолда кумуш медалга сазовор бўлди. БУ ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.
Якуний натижалар қуйидагича:
Даст кўтариш:
1.Сарварбек Зафаржонов - 167 кг
2.Aли Алипур - 163 кг
3.Эмил Молдодосов - 162 кг
Силтаб кўтариш:
1.Ю Донгжу - 201 кг
2.Aли Алипур - 200 кг
3.Aмур Салим Алҳанжари - 196 кг
Иккикураш натижаси:
1.Али Алипур - 363 кг
2.Сарварбек Зафаржонов - 362 кг
3.Эмил Молдодосов - 352 кг
51views0replies
0

Комментарии