Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда Миллий гвардия ходими ва адвокат пора билан ушланди

Улар мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда $1500 ва $600ни пора тариқасида олган.

117views0replies
0

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Оқдарё туманида яшовчи, Миллий Гвардия Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси Иштиҳон туманлараро қўриқлаш бўлими ходими Ф.О. мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда маҳаллий фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилганлиги аниқланган. Натижада у фуқародан 1.500 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.
Шунингдек, навбатдаги тадбир давомида, адвокат Ш.А. маҳаллий фуқарога суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилишини бекор қилиш мақсадида ўзининг мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, бунинг учун фуқародан 600 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида ушланган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан ЖКнинг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
117views0replies
0

Комментарии