• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 7 февраля 2024

Навоийда "Шарманда тахтаси" пайдо бўлди

Омбудсман ҳолатга муносабат билдириб, бу ишни инсон ҳуқуқларига зид дея ҳисоблади.

263
0
ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Кармана туманидаги маҳаллалардан бирида "Шарманда тахтаси" илинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) муносабат билдирди. 

Таъкидланишича, Ўзбекистон Конституциясининг 26-моддасида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмаслиги қатъий белгиланган.

Қолаверса, ЖКнинг 7-моддасига кўра, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди.

"Юқоридагилардан келиб чиқиб, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) маҳаллалардаги эълон тахталарига айбдор деб топилган шахснинг фотосурати ва у ҳақидаги маълумотлар жойлаштириш амалиётини инсон ҳуқуқларига зид деб ҳисоблайди", - дейилади хабарда.

263
0