Поиск
RUUZ

Общество

Навоийда рус тили ва адабиёти ўқитувчиси икки нафар 9-синф ўқувчисини калтаклади — видео

Болалар Омбудсмани воқеага муносабат билдирди.

470views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "Навоийда рус тили ва адабиёт ўқитувчиси ўқувчиларни калтаклади" сарлавҳаси остида видео тарқалди. Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани маълумот берди. 
Аниқланишича, 2024 йилнинг 1 февраль куни Навоий шаҳрида жойлашган 18-сонли мактаб ўқитувчиси M.Ш. дарс жараёнида 9-синфнинг 2 нафар ўқувчилари А.А. ва Ш.Б. ларни калтаклаган.
Ўқувчилардан бири А.А ва унинг онаси У.Д. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўқитувчи M.Ш.га қонуний чора кўришни сўраган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Жароҳат олган ўқувчиларга нисбатан суд-тиббий экспертизаси ўтказилиши тайинланган. Яна бир бор таъкидлаймиз, болаларга нисбатан содир этилган ҳеч бир зўравонлик ҳолати жавобсиз қолиши мумкин эмас.
"Болалар омбудсмани мазкур факт юзасидан боланинг қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан ўз кузатувини қатъий давом эттиради. Бу борада қўшимча маълумот берилади", - дейилади хабарда.
470views0replies
0

Комментарии