Поиск
RUUZ

Общество

Исроил қурилиш майдончаларига Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Шри-Ланкадан 65 минг ишчи жалб қилади — Reuters

Бу фуқаролар илгари фаластинлик ишчилар томонидан олиб борилган қурилиш ишларини давом эттирадилар.

188views0replies
0

Yonatan Sindel/Flash90: стройка в квартале Гило, Иерусалим

Reuters'га кўра, Исроил ҳукумати7 октабрдан буён тўхтатилган қурилишни қайта тиклаш учун Ҳиндистон, Шри-Ланка ва Ўзбекистондан 65 минг хорижий ишчи жалб қилади.
Хабар қилинишича, жанговар ҳаракатлардан олдин 72 мингга яқин фаластинлик ишчилар Исроилдаги қурилиш майдонларида ишлаган, бироқ Хамаснинг Исроилга ҳужумидан сўнг, хавфсизлиги учун улар ишдан бўшатилган ва Исроилдан чиқариб юборилган. 
Ҳозирда мамлакатда 20 мингга яқин хорижлик ишчи қолмоқда, бироқ ишчи кучи етишмаслиги сабабли Исроил қурилиш майдонларининг деярли ярми ёпилган.
Таъкидланишича, яқин орада чет эллик ишчиларнинг янги гуруҳлари келиши кутилмоқда.
188views0replies
0

Комментарии