Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги иссиқхонларнинг бирида автомобиль шинаси ёқилиб, атмосферага заҳарли газлар чиқарилди — видео

Шунингдек, мазкур иссиқхонанинг чанг-газ ушлаб қолувчи фильтрлаш мосламаси ҳам носоз эканлиги аниқланган.

42views0replies
0

Энергетика вазирлиги

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида корхоналардан атмосферага заҳарли газлар чиқарилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабарига кўра, ҳолат Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Бектемир тумани инспекторлари томонидан ўрганилган.
Қайд этилишича, ўрганиш натижасида тумандаги "Бекуз келажак" иссиқхонасининг фильтрловчи мосламалари носоз эканлиги, шунингдек, олов ёқишда автомобиль шиналаридан фойдаланилганлиги, экологик экспертизадан ўтмаганлиги ва "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонун талаблари бузилганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан иссиқхона масъул ходимидан тушунтириши хати олиниб, қозонхонани таъмирлаш, махсус чанг-газ ушлаб қолувчи фильтрларни янгилаш ҳамда автотранспорт шиналарини ёқмаслик тўғрисида огоҳлантирилган.
"Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли чора кўриш ва атроф-муҳитни ифлослантирганлиги бўйича ҳисоб китоб ишлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.
42views0replies
0

Комментарии