Поиск
RUUZ

Общество

Зойир Мирзаев Тошкент вилоятидаги 10 нафар бош шифокорни аризасини олди

Тошкент вилояти ҳокими туман ва шаҳарлардаги тиббиёт бирлашмасининг 10 нафар бош шифокорларни президент топшириғини бажармаганликда айблади.

610views0replies
0

Тошкент вилояти ҳокимлиги

Кеча, 30 январь куни Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев вилоят соғлиқни сақлаш ходимлари иштирокида танқидий йиғилиш ўтказди.
Вилоят ҳокими вилоятнинг 10 та туман ва шаҳарлардаги шифохоналарнинг бош шифокорларини давлат раҳбарининг топшириғини бажармасликда айблади. Улар маҳаллий дори-дармон ишлаб чиқарувчи корхоналар билан шартнома имзолашмаганини айтиб, юқорида кўрсатиб ўтилган 10 нафар бош шифокорни ишдан олишга топшириқ берди.
"Молия бошқармаси сиз бир гуруҳ қилиб булар ким билан шартнома қилгани, дориларни қанчадан сотиб олаётгани, нима учун маҳаллий дориларни эмас импорт дориларни олишаётгани, нимага буларнинг фикри бузуқ шу бўйича баҳо берасизлар. Мен сизга прокуратурадан ҳам департаментдан ҳам соғлиқдан ҳам одам қўшиб бераман. "офшор ва обнал фирмалардан дори олаётганлар тўғрисида билмайди деб ўйлайсизларми?", - деди Зойир Мирзаев.
Шунингдек, вилоят ҳокими ушбу бош шифокорлар бўйича ССВ билан гаплашиб, уларнинг масаласини ҳал қилиб бериш ва бирорта одам ўртага тушадиган бўлса ўзини ишдан олиб ташлаш ҳақида айтиб, Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига топшириқ берди.
"Бу ерда ўрганиб олишган экан бир умр касалхонани "кресло"сини никоҳлаб олиб, ноинсоф 2-3 нафаринг дори-дармонни ҳам ўзининг ота-бобосидан қолган фирмадан олишга. Кимнинг ҳаққи бор? Халққа ҳиёнат қилишга нима ҳаққинг бор? Касалнинг ризқидан қирқиб, қандай кун кўриб барака топмоқчимисизлар? Буларнинг ҳаммаси саботажлик", - дея қўшимча қилди Зойир Мирзаев.
Шунингдек, вилоят ҳокими Ангрен шаҳар, Охангарон шаҳар, Бекобод, Бўстонлиқ, Қибрай, Қуйичирчиқ, Охангарон, Пискент, Чиноз ва Янгийўл туманлари тиббиёт бирлашмаси раҳбарларини лойиқ деб ўйлайсизми, деб ижтимоий тармоқ орқали муҳокамага қўйиш кераклиги бўйича топшириқ берди.
"Тошкентда турган, фалон жойда турган одаминг ўртага чиқадиган бўлса ҳурматли бош врачлар, валломатинг бўлса ҳам гаплашаман. Бориб касалхонада коллективингни йиғиб, барча касалларни йиғиб муҳокамасини район ва шаҳар депутатлари билан бирга ўзим ўтказаман. Бизга ватанпарварлар керак", - деди Зойир Мирзаев.
610views0replies
0

Комментарии