• 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 31 январ 2024

Сурхондарёда Nexia-3 ҳайдовчиси тезликни оширгани сабаб аянчли ЙТҲга учради — видео 18+

ЙТҲ натижасида 20 ёшли аёл воқеа жойида вафот этди.

764
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Nexia-3 автомобили аянчли ЙТҲга учрагани, йўловчилари вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳодиса 2024 йил 30 январь куни соат 16:45 ларда Термиз тумани “Гулбахор” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р 99 автомобил йўлининг 25 километрида содир бўлган.

1989 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-3 автомашинасини дастлабки маълумотларга кўра юқори тезликда бошқариши натижасида эҳтиётсизлик қилиб, йўлнинг ўнг томон четига чиқиб, ағдарилган.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида, автомашина салонида йўловчи сифатида ҳаракатланган 2003 йилда туғилган аёл олган тан жароҳатлари сабабли вафот этган. Автомашина ҳайдовчиси эса туман шифохонасига ётқизилди.

764
0