Ўзбекистоннинг Дубай шаҳрида янги тайинланган бош консули Камол Икромов Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазирлигининг Дубай бўлими директори Шайх Мактум бин Бутти Ал Мактум билан учрашди ва консуллик патентини қабул қилиб олди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Шайх Ал Мактум янги тайинланган бош консулни Амирликлардаги дипломатик миссиясининг бошланиши билан самимий табриклади ва унинг дипломатик фаолиятида муваффақият тилади.
Эслатиб ўтамиз, янги бош консул 44 ёшда. У Дубайга тайинланишидан аввал 2018-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги бош консули бўлиб ишлаган. Камол Икромов Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консуллигига 2019-2024 йилларда раҳбарлик қилган Алишер Саломов ўрнига тайинланди.