Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Китоб тумани “Анорзор” МФЙда мактаб ўқувчиси уни мактабда ўқитувчи калтаклагани ҳақида мурожаат қилиб чиқди.
Унинг айтишича, у ўқийдиган 55-сонли мактабда информатика дарсида ўтирган вақтида ўқитувчи ўртоғини ҳақорат қилганлигини кўриб, устоз ҳаммани олдида тўғри иш қилмадингиз, деб айтган. Аммо, ўқитувчи у ҳақорат қилиб, уриб тан жароҳати етказган.
Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабарига кўра, Китоб туман Тиббиёт бирлашмаси Ш.Т.Б.Ёнинг 8662/1458-сонли маълумотномасида фуқаро ўқувчининг танасида бош мия чайқалиши, бошнинг юқори тепа юмшоқ тўқималарининг лат ейиши, бурун соҳаси юмшоқ тўқималаринг лат ейиши кўринишидаги тан жароҳатлари аниқланганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.