Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Қўшма баёнот имзоладилар, дея хабар бермоқда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати.

Қайд этилишича, унда томонларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорликни турли соҳаларда ҳар томонлама мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шерикликни мазмун жиҳатидан бойитишга интилиши тасдиқланган.

Етакчилар ҳузурида қуйидагилар имзоланди:
– Ўзбекистон Ҳукумати ва Хитой Ҳукумати ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Ўзбекистон Ҳукумати ва Хитой Ҳукумати ўртасида техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Ўзбекистон Ҳукумати ва Хитой Ҳукумати ўртасида инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Ўзбекистон Ҳукумати ва Хитой Ҳукумати ўртасида давлат илмий-тадқиқот муассасалари ҳамкорлиги тўғрисида битим;
– Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Хитой Таълим вазирлиги ўртасида хитой тилини ўқитиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Хитой Божхона бош бошқармаси ўртасида Ўзбекистондан Хитойга нўхат экспорт қилишда фитосанитар талаблар ва назорат тўғрисида баённома;
– Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Хитой Ислоҳотлар ва ривожланиш давлат қўмитаси ўртасида Хитой – Марказий Осиё – Европа темир йўл экспресслари бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида баённома;
– Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Хитой Тижорат вазирлиги ўртасида янги электр транспорт воситалари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида баённома;
– Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ масалалари вазирлиги ўртасида камбағалликни қисқартириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида аҳдлашув баённомаси;
– Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Хитой Фан ва технологиялар вазирлиги ўртасида илмий-техник ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисида ҳамкорлик баённомаси;
– Ўзбекистон Техник тартибга солиш агентлиги ва Хитой Стандартлаштириш маъмурияти ўртасида стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
– Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Хитой фуқаролик авиацияси бошқармаси ўртасида “Ҳаво ипак йўли”ни биргаликда барпо этиш тўғрисида келишув;
– Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси ва Хитой Маданият ва туризм вазирлиги ўртасида 2024-2026 йилларда туризм соҳасидаги ҳамкорлик режаси;
– Тошкент вилояти ва Шэньси музофоти ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим;
– Самарқанд ва Циндао шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим ва бошқалар.



