Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда ноқонуний олтин қазиш билан шуғулланган фуқаро қўлга олинди

У бу иш учун электр тармоғига уланиб, 800 млн сўмга яқин электр энергиясини талон-торож қилган.

166views0replies
0

Бош прокуратура

Бош прокуратура хабарига кўра, фуқаро Х.Б. Қўшработ туманининг “Оқчопсой” маҳалласи ҳудудида таркибида олтин моддаси мавжуд бўлган қум-шағальни кавлаш орқали олтин ажратиб олиш фаолияти билан ноқонуний равишда шуғулланиб келган. У ҳеч қандай ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб, 837 минг кВт/соат 753 млн сўмлик электр энергиясини талон-торож қилганлиги аниқланди. 
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
166views0replies
0

Комментарии