Поиск
RUUZ

Назначения

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисига иккита ўринбосар тайинланди

Янги тайинланган ўринбосарлар Халқаро ҳамкорлик, ишбилармонлик муҳитини таҳлил қилиш ва тадбиркорларга кўмаклашиш масалалари билан шуғулланади.

345views0replies
0

t.me/uzchamber

Дилшод Расулов Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг Халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига, Давронбек Курбанов эса бизнес муҳитини таҳлил қилиш ва ишбилармонлик индексларини баҳолаш, тадбиркорларга бозор инфратузилмаси масалаларида кўмаклашиш йўналиши бўйича раис ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати хабар берди.
Дилшод Расулов тайинловга қадар Президент Администрациясида бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Давронбек Курбанов эса 2022-2023 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг Стратегик режалаштириш департаменти директори, тайинловга қадар эса Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ испенксияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
345views0replies
0

Комментарии