Поиск
RUUZ

Общество

"Шарқ" нашриёти биноси ташқи кўринишининг тарихий архитектура қиёфаси сақлаб қолинади — Давактив агентлиги

Давактив агентлиги "Шарқ" нашриёти биносининг маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилиши ортидан тарқалган турли хабарларга муносабат берди.

54views0replies
0

davaktiv.uz

Аввалроқ, “Шарқ” нашриёти бинолари маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилгани сабаб ўз қиёфасини сақлаб қолмаслиги тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Шундан сўнг, Давлат активларини бошқариш агентлиги мазкур хабарларга изоҳ берди. 
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Буюк Турон кўчаси 41-уйда жойлашган бино-иншоотлар бугунги кунда бўш эканлиги ва таъмирталаблиги сабабли хусусийлаштирилиши белгиланган.
Ушбу бино Тошкент шаҳрининг тарихий архитектурасини, шу жумладан, муҳим “модернизм” қиёфасини акс эттиришини инобатга олиб, уни сақлаб қолиш мақсадида савдонинг қуйидаги асосий шартлари белгиланган:
— Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (ЎзА)нинг маъмурий биноси ҳамда Бухоро ва Буюк Турон кўчалари кесишмасидаги 4-қаватли маъмурий бино (“А.Навоий театри” томонидаги қисми) ташқи кўринишининг тарихий архитектура қиёфасини сақлаб қолиш;
— келгусида қурилиш таъмирлаш ва реконструкция ишларини Маданий мерос агентлиги билан келишилган ҳолда амалга ошириш.
"Бу дегани харидор, мулкий мажмуанинг ушбу қисмлари ташқи кўринишининг тарихий архитектура қиёфасини сақлаб қолинишини таъминлайди, таъмирлаш ишларини Маданий мерос агентлиги билан келишган ҳолда амалга оширади, агарда мазкур шартлар харидор томонидан бузилган тақдирда, хусусийлаштириш масаласи шартнома талабларига асосан қайта кўриб чиқилади", - дейилади хабарда.
54views0replies
0

Комментарии