Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармасига бошлиқ тайинланди

Янги ташкил этилган уюшманинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармасига Фурқат Маҳмудхўжаев раҳбарлик қилади.

4236views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Маҳмудхўжаев Фурқат Сидиқхўжаевич Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. 
Фурқат Маҳмудхўжаев мазкур тайинловга қадар Тошкент шаҳар Маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси, шунингдек Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари - матбуот котиби, ҳокимнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг декабрь ойида президент Республика маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши ва Маҳаллалар уюшмасини ташкил этишни маъқуллаганди. Уюшма раиси мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари бўйича Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Уюшма раислигига Қуронбоев Қаҳрамон Қўчқорович тайинланганди
4236views0replies
0

Комментарии