Тошкент шаҳар Яшнобод туманида уч нафар хотинига фарзандлари таъминоти учун алимент тўламай юрган эркак ушланди. Бу ҳақда UzNews.uz'га МИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, К.С. исмли эрака 3 нафар аёллар фойдасига вояга етмаган 3 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб юрган. Бу бўйича ижро иши Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлимида қайд этилган.
Мажбуриятини бажармасдан, алимент пулларини тўлашдан бўйин товлагани сабаб К.С.га нисбатан жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.