Бир неча соат олдин Тошкентда қалин туман сабаб бир қатор самолётлар пойтахтдаги аэропортга кўнолмагани ва муқобил аэропортга йўналтирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Uzbekistan airports Матбуот хизмати "Тошкент" халқаро аэропорти маҳаллий вақт билан соат 11:00 дан бошлаб самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш фаолиятини тиклаганини маълум қилди.
"Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг HY708 (Владивосток – Тошкент) рейси Самарқанд муқобил аэродромидан ҳавога кўтарилиб, Тошкент вақти билан соат 11:42 да пойтахт аэропортига қўнди.
"Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг HY602 (Москва – Тошкент) рейси Самарқанд муқобил аэродромидан ҳавога кўтарилиб, соат 11:52 да Тошкентга қўнди.
"Centrum Air" авиакомпаниясининг C67704 (Жидда – Тошкент) рейси Самарқанд муқобил аэродромидан белгиланган аэропортга учди. Қўниш маҳаллий вақт билан соат 12:26 да амалга оширилди.
"Россия" авиакомпаниясининг (Санкт-Петербург) SU6971 рейси Фарғона муқобил аэродромидан белгиланган аэропортга учди. Етиб келиш Тошкент вақти билан соат 12:48 да кутилмоқда.
"Panorama Airways" авиакомпаниясининг 5P5366 рейси (Мадина – Тошкент) Самарқанд муқобил аэродромидан белгиланган аэропортга учди. Етиб келиш Тошкент вақти билан соат 12:50 да кутилмоқда.
"Humo Air" авиакомпаниясининг HJ22 (Нукус – Тошкент) рейси Бухоро муқобил аэродромидан Тошкент аэропортига учди. Етиб келиш маҳаллий вақт билан соат 13:00 да кутилмоқда.