Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада 11 ёшли қизни номусига тегиб, ўлдирган 2 нафар йигитга жазо тайинланди

Ўтган йилнинг ёзида марҳума қизчанинг жасади қурилиш жойидан топилган эди. Жиноятчилар вояга етмаган йигитлар бўлиб чиқди.

2126views1replies
0

Видеодан кадр

2023 йилнинг июль ойида Фарғона шаҳрида 11 ёшли қизнинг жасади зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилгани, 2006 йилда туғилган йигит гумноланувчи сифатида қўлга олингани ҳақида хабар бергандик
Жорий йилнинг 15 январь куни мазкур жиноят иши юзасидан суд ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Фарғона шаҳар суди Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суд ҳужжатларига кўра, мазкур жиноятда икки йигит айбдор деб топилган. Суд ҳукми билан айбдорларнинг бирига ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисмининг "в",з","о" бандлари, 118-моддасининг 4-қисми, 119-моддасининг 4-қисми билан 14 йилга, иккинчисига эса мазур моддалар билан 13 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шунингдек, судланувчиларнинг жиноятдан хабардор бўлган яна бир шериги ҳам бўлган. У мазкур жиноятни билиб туриб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига айтмасдан, жиноятни яширганлиги учун суд унга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлаган.
Қайд этилишича, cуд судланувчиларнинг вояга етмаганини ҳисобга олган ҳолда ҳукм чиқарган.
2126views1replies
0

Комментарии