Излаш
RUUZ

Криминал

Фарғонада 11 ёшли қизнинг жасади зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилди

Ушбу жиноятни содир этганликда гумонланаётган шахс аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

1679views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йил 20 июль куни Фарғона шаҳар Янги Аср кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бино ёнидан 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97 (қасддан одам ўлдириш), 118 (номусга тегиш) ва 119 (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давомида ушбу жиноятни содир этганликда гумонланаётган 2006 йилда туғилган шахс аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
"Воқеа содир бўлган куни гумонланувчининг ёнида бўлган икки нафар шерикнинг ушбу жиноятга алоқадорлиги ҳам текширилмоқда. Содир этилган қилмиш жинсий жиноятлар тоифасига тегишли бўлганлиги сабабли бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди", - дейилади Бош прокуратура хабарида.
1679views0replies
0

Изоҳлар