• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 16 января 2024

Россияда содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

Лада Ларгус автомашинаси салонида бўлган 7 нафар ўзбекистонликдан 3 нафари ҳалок бўлган.

1510
0
Самара вилояти прокуратураси

Бугун, 16 январь куни соат 11:30 атрофида Самара вилояти М-5 Урал автомобил йўлининг 745-километрида "Лада Ларгус" ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ўзбек давлат рақамларига эга бўлган Лада Ларгус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетиши оқибатида юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Қайд этилишича, воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ва қутқарув хизматлари ишини Ставропол вилояти прокурори Дмитрий Хартахай мувофиқлаштирмоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, Ларгусда бўлган этти кишидан уч нафари вафот этган. Қолганлари тез ёрдам машинасида олиб кетилган.

Эслатиб ўтамиз 11 январ куни Пенза шаҳри яқинидаги М-5 трассасида Вольво юк машинаси ва JAC микроавтобус иштирокида содир бўлган ЙТҲда 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган эди.

1510
0