Поиск
RUUZ

Происшествия

Сирдарёда вояга етмаган эгизак йигитлар каналда оқиб, вафот этди

Ўқувчилар бошқарган автомобиль каналга ағдарилиб кетган. Машина ичида жами беш нафар бола бўлган.

633views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда 5 нафар болани каналга чўкиб кетганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат жорий йилнинг 14 январь куни ҳайдовчи томонидан автомашина Гулистон тумани Иноқлик маҳалласи ҳудудидан ўтган "Ўнг тармоқ" каналининг ўнг томонида жойлашган маҳаллий ички йўл бўйлаб бошқариб бораётиб, руль бошқарувини йўқотиб, каналга тушиб кетган. Ушбу ўқувчиларнинг 4 нафари Гулистон туманидаги 27-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчилари эканлиги аниқланган.
Улардан 3 нафари тирик ҳолда топилиб, 2 нафарини қидириш ишлари олиб борилаятган эди. Натижада 16 ёшли эгизак мактаб ўқувчиларининг мурдаси топилган. Бу ҳақда Сирдарё ИИБ Матбуот хизмати UzNew.uz'га маълум қилди.
633views0replies
0

Комментарии