Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида фуқаро 100 кгли Сибир тоғ эчкисини рухсатнома билан овлади — видео

Мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди.

590views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда фуқаро Instagram саҳифасига Сибир тоғ эчкисини овлаб, уни пастликка олиб тушишаётгани акс этган видеосини жойлаштиргани тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани бўлими инспекторлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганиш давомида овчи B.Р. томонидан Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигига тегишли тоғ эчкиси (така) учун берилган рухсатнома билан жорий 14 декабрь куни 100 кг атрофида бўлган тоғ эчкисини ўзига тегишли бўлган ов қуроли билан овлаганлиги аниқланган.
 Мазкур ҳолат бўйича давлат инспекторлари томонидан батафсил ўрганилганда, ов жараёнида барча қонун ва қоидаларга риоя қилинганлиги ҳамда қонунбузилиш ҳолати кузатилмаганлиги аниқланган.
Экология вазирлиги Матбуот хизматининг UzNews.uz'га маълум қилишича, овчиликни ташкил этиш тартиби “Овчилик ва ов хўжалиги тўғрисида”ги қонунга мувофиқ амалга оширилади.
Қайд этилишича, Сибир тоғ эчкиси кенг тарқалган ов тури ҳисобланади. 2023 йилда Фанлар академиясининг хулосасига кўра, ҳайвоннинг ушбу турини етиштириш ва 294 та индивидни ёввойи табиатдан олиб чиқиш учун квоталар белгиланди. Қонунчиликда ушбу турдаги ҳайвонларни ов қилиш муддати 2023 йил 15 сентябрдан 30 декабргача белгиланди.
Қонуннинг 15-моддасига кўра, ёввойи ҳайвонларнинг кўп миқдорда овланадиган турларига, шунингдек, ноёб ва майда турларига нисбатан ёввойи ҳайвонларни этиштириш учун йиллик квоталар белгиланади. Ёввойи ҳайвонларни етиштириш учун квоталар келиб тушган аризалар ва овчилик хўжаликлари ва ҳудудлардаги ёввойи ҳайвонлар сони тўғрисидаги маълумотларга мувофиқ шакллантирилади.
“Овчилик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун рухсатномалар бериш учун олинган барча маблағлар ҳудудларни браконьерлардан ҳимоя қилиш, биотехник тадбирларни ўтказиш, шунингдек, ҳайвонларни боқиш учун озуқа харид қилиш бўйича инспекторларнинг моддий-техник базасини яхшилашга йўналтирилади”, —дейилади хабарда.
590views0replies
0

Комментарии